Вилоят мактабларидаги ҳожатхоналарни Стратегик ислоҳотлар агентлиги ўз назоратига олади

O‘zbekiston

Айрим минтақавий мактабларда «Soakaway» тизимининг пилот лойиҳаларини ишга туширилади. Хориж мамлакатларининг гигиена ва санитария масалаларига доир тажрибаси ўрганилди ва Австралиядан гигиена ва санитария бўйича мутахассис Марк Эллери жалб этилди.

«Soakaway» тизимининг тажриба лойиҳалари Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларидаги мактабларда ишга туширилади. Агентликнинг натижаларни бошқариш гуруҳи марказлаштирилмаган канализация тизими — «Soakaway» фильтрлаш майдонига эга септик танкдан фойдаланиш тажрибасини ўрганди.

Ушбу тизим сув билан таъминлаш имкониятига эга бўлган, аммо марказлаштирилган канализация тизимига уланмаган мактабларда амалга ошириш мумкин бўлиб, келгусида қишлоқ ҳудудларидаги ижтимоий соҳа муассасаларида ушбу технологияни намунавий лойиҳа ечими сифатида қўллаш имконияти пайдо бўлади.

Муаммоларни ҳал қилишда янги ёндашув ишлаб чиқиш учун хориж мамлакатларининг гигиена ва санитария масалаларига доир тажрибаси ўрганилди ва Австралиядан гигиена ва санитария бўйича мутахассис Марк Эллери жалб этилди. «Soakaway» фильтрлаш майдонига эга септик тизимини бугунги кун шароитида жорий қилиш мумкин бўлган энг қулай ечимлардан биридир.

Бу технология Япония, Германия, Буюк Британия, АҚШ, Нидерландия, Осиё ва Африка мамлакатларида кенг қўлланилади.

Шу муносабат билан Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларидаги олтита умумтаълим мактабида санитария ҳолати ўрганилди. Жумладан, Тошкент вилояти Оқтош туманидаги 10-сон ўрта таълим мактабида 1200 дан ортиқ ўқувчи таҳсил олишига қарамасдан, мактаб ҳовлисида жойлашган ҳожатхона қазилган ўралардан иборат. Худди шу каби муаммолар ўрганилган бошқа мактабларда ҳам аниқланган.

Агентлик ҳозирда ушбу мактабларда «Soakaway» фильтрлаш майдонига эга септик танк тизимини жорий қилиш учун грант маблағларини таъминлаш устида ишламоқда.

Mavzuga oid materiallar