Ўзбекистон спорт делегацияси Паралимпия ўйинларида иштирок этиш учун Парижга етиб келди

O‘zbekiston

Миллий Паралимпия қўмитаси Франция пойтахтига Ўзбекистондан спорт делегацияси келганини маълум қилди. Ўйинларнинг тантанали очилиш маросими бугун, 28 август куни бўлиб ўтади.

Фото: Ўзбекистон Паралимпия қўмитаси

Миллий Паралимпия қўмитаси Ўзбекистон спорт делегацияси Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган XVII ёзги Паралимпия ўйинларида иштирок этиш учун Францияга етиб келгани ҳақида хабар берди.

Ўйинларнинг тантанали очилиш маросими бугун, 28 август куни бўлиб ўтади.

Делегация раҳбарлари спортчиларимиз истиқомат қиладиган Паралимпия шаҳарчасига ташриф буюришди. Улар жамоа учун яратилган шароитлар: бинолар, тиббиёт бўлими ва паралимпиячилар учун яратилган шароит билан танишдилар.

Ўзбекистон делегациясининг тезкор штабида мутасаддилар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Улар орасида Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси раиси, Осиё Паралимпия қўмитаси вице-президенти Мухторхон Тошхўжаев ва спорт вазири ўринбосари Мурод Исмоилов ҳам бор.

Йиғилишда ҳар бир мутахассисга тегишли кўрсатмалар берилди. Уларнинг вазифаси ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни юқори савияда бажариш, Ўзбекистон спортчилари учун барча шароитларни яратишдан иборат.

Mavzuga oid materiallar