Боксчилар Дўсматов ва Жалолов подполковник унвонини олди

O‘zbekiston

Бокс бўйича икки карра Олимпиада чемпионлари Ҳасанбой Дўсматов ва Баҳодир Жалоловга муддатидан аввал Миллий гвардия подполковниги унвонлари топширилди.

Миллий гвардия қўмондони, генерал-майор Рустам Жўраев Париж-2024 Олимпия ўйинларида қатнашган Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари капитан Баҳодир Жалолов ва капитан Ҳасанбой Дўсматовларга муддатидан аввал подполковник ҳарбий унвонини топширди.

Тантанали тадбирда Миллий гвардия қўмондони буйруғи билан Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва хизматчилари, уларнинг мураббийлари ҳамда 2024 йилда Парижда бўлиб ўтган XXIII ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этган ғолибларнинг ота-оналари тақдирланди.

Шунингдек, ҳар икки боксчининг оналарига Миллий гвардиянинг эсдалик соатлари топширилди.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.