Маданият вазири Озодбек Назарбеков 26-30 август кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивалини ўтказишдан мақсадни тушунтирди.

«Мақом, бахшичилик, ҳунармандлик фестивалларини ўтказяпсиз, шу керакми? деган саволларни тез-тез бериб турасизлар. Балки пулни асфальт кўчаларга сарфласа яхши бўлармиди? Бу масала бўйича жуда кўп турли хил фикрлар мавжуд. Лекин, кечирасиз, айни дамда бу бир кўчани асфальтлашдан муҳимроқ», — деди маданият вазири.

Назарбековнинг сўзларига кўра, инсоният маданиятига таҳдид солинаётгани сабабли бундай фестивалларга 3-5 миллиард сўм ажратилиши унинг келажагини асраб-авайлашда ниҳоятда муҳим.

«Маданият вазири сифатида бу асфальт ва бошқа масалалардан муҳимроқ, деб ҳисоблайман», — дейди Озодбек Назарбеков.