Бугун Президент Шавкат Мирзиёев 28 август куни вафот этган академик Беҳзод Йўлдошев хонадонига ташриф буюрди.
Беҳзод Йўлдошев физика-математика фанлари доктори, академик, Олий Мажлис Сенати аъзоси, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби бўлган. Ўзбекистон Фанлар академияси президенти лавозимида ишлаган.
Президент Мирзиёев марҳум Йўлдошев хонадонида бўлди, у ерда Қуръон тиловат қилиниб, дуо ўқилди. Давлат раҳбари марҳумнинг эзгу ишларини, Ватанимизга хизматларини ёдга олди.