Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси «Ўзбекнефтгаз» компаниясига нисбатан иш қўзғатди. Сабаби тендер ўтказишда қонун бузилишига йўл қўйилган.
Текширув давомида ким ошди савдосида рақобатни чеклашнинг олдини олиш талабининг бузилиши белгилари аниқланди. Бу компания энг яхши таклифларни танлаш учун махсус ахборот портали орқали ўтказган иккита тендерда содир бўлди. Шартномаларнинг умумий қиймати қарийб 4,8 млрд сўмни ташкил этди.
Иш «Рақобат тўғрисида»ги қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг 225-сон қарори талаблари асосида қўзғатилган.