Метрополитенда деярли 30-40 йилдан буён тугалланмаган бешта «Милий боғ», «Машинасозлар», «Ўзбекистон», «Ғафур Ғулом» ва «Юнус Ражабий» станцияларининг иккинчи вестибюлларини очиш ишлари бошланди, деб хабар беради «Тошкент метрополитени» давлат унитар корхонаси.
Иккинчи вестибюл ишламаган станциялар бундан 30-40 йил аввал (2001 йилда очилган «Юнус Ражабий»дан ташқари) фойдаланишга топширилган, бироқ уларнинг қурилишини тугалланиши бўйича ишлар ҳали якунига етмаган.
2023 йилда метрополитенда йўловчилар оқими ортиши муносабати билан метрополитен ушбу чиқишларни фойдаланишга топшириш ташаббусини илгари сурганди. Ўзбекистон ҳукумати ушбу тадбирларни ўтказишга рухсат берган.