29 август куни «Толибон» вакиллари Термиздаги савдо мажмуаси очилишига етиб келди. Бу ҳақда террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида бўлган «Толибон» ҳаракатининг расмий сайтида айтилади.
Термиз халқаро савдо мажмуасининг очилишида Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистондан таклиф этилган делегациялар ҳам иштирок этди. Толибон делегацияси таркибида Афғонистон бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Абдул Ғани Бародар ҳам бор.