Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги туризм бўйича ҳамкорлик янги босқичга кўтарилмоқда

O‘zbekiston

28 август куни Ўзбекистон Туризм қўмитаси раҳбари Умид Шодиев ва Туркия маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Ўзбекистонда сўнгги йилларда туризм соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг натижалари ва устувор йўналишлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

28 август куни Ўзбекистон Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев ва Туркия маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда мамлакатларимиз ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Аввало, давлат раҳбари билан музокаралар чоғида берилган топшириқ ва кўрсатмалар ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек, Туркия томонига Ўзбекистонда сўнгги йилларда туризм соҳасида амалга оширилган ислоҳотларнинг натижалари ва устувор йўналишлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Томонлар туризм соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш учун барча зарур шарт-шароитлар ва кенг имкониятлар мавжудлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 6 июнь куни Ўзбекистон Республикаси президентининг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон Туризм қўмитаси ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш тўғрисида протокол имзоланган эди.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.