2-8 сентябрь кунлари Ўзбекистондаги музейларга кириш бепул.
Тадбир «Музейлар ҳафталиги» доирасида ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, президентнинг «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг янги таҳририни амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан 2023 йил 1 сентябрдан эътиборан 18 ёшга тўлмаган Ўзбекистон фуқароларининг маданий мерос объектларига бепул ташриф буюриш тизими жорий этилганди.