Паралимпия енгил атлетикасининг аёллар ўртасидаги Т11 тоифасида узунликка сакраш бўйича мусобақаларда қатнашаётган ватандошимиз Асила Мирзаёрова биринчи уринишда 5,22 метр масофага сакраб, Паралимпия ўйинлари рекордини ўрнатди.
Мирзаёрованинг энг яқин рақиби хитойлик Гохуа Чжоунинг энг яхши натижаси 4,91 метрни ташкил этди.
Аввалги энг яхши натижа испаниялик Пурификасён Ортисга тегишли бўлиб, у 1996 йилда Атлантада бўлиб ўтган Паралимпия ўйинларида 5,07 метр натижа кўрсатган эди.