31 августдан 3 сентябргача бўлган даврда Ўзбекистон тиббиёт муассасаларида 40 минг нафар мутахассис хизмат кўрсатади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Ушбу кунларда мингдан ортиқ оилавий поликлиника, 1200 та оилавий шифокорлик пункти, шунингдек, ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ва бошқа муассасалар фаолият юритади.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида ҳам узлуксиз навбатчилик ташкил этилади.