Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлиги раҳбарлари Брюсселдаги норасмий йиғилишда Николас Мадурони Венесуэланинг демократик йўл билан сайланган президенти сифатида тан олмасликка қарор қилди, деди Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель.
«Биз Мадуронинг сайланган президент сифатидаги қонунийлигини тан олмасликка ва унинг демократик легитимлиги йўқлигига келишиб олдик. Албатта, у мамлакатнинг амалдаги президенти бўлиб қолади», — деди Боррель Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари учрашувининг якунидаги нутқида.
Венесуэлада 28 июль куни бўлиб ўтган сайловларда Мадуро 51 фоиз натижа билан ғалаба қозонганди. Унинг асосий рақиби, бирлашган мухолифат номзоди Эдмундо Гонсалес 43 фоиз овоз тўплаган. Сайлов натижаларига рози бўлмаган мухолифат муқобил овоз санашни ташкил этди ва унга кўра Гонсалес ғолиб чиққан. Ўз навбатида, Олий суд мухолифат томонидан ўтказилган овоз санаш натижаларини сохталаштирилган деб эълон қилди.