Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати хабар беришича, Тошкент вилоятида электрон сигаретларни ноқонуний равишда сотаётган эркаклар қўлга олинган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари махсус тезкор тадбир ўтказди. Тадбир чоғида Зангиота туманида чет элда ишлаб чиқарилган 2 070 дона электрон сигаретани 43,1 миллион сўмга сотмоқчи бўлган икки фуқаро ушланди. Жиноятчилардан Ўзбекистонга контрабанда йўли билан олиб кирилган жами 67,2 миллион сўмлик электрон ва оддий сигареталар мусодара қилинди. Таъкидланишича, айбдорларда сотилаётган товар учун ҳеч қандай ҳужжат бўлмаган.
Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.