Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беришича, Ўзбекистон Мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан Тошкентнинг барча туманларида халқ сайиллари ва байрам томошалари бўлиб ўтади.

Қуйида истироҳат боғлари рўйхатини келтирамиз:

  • Бектемир туманидаги Coca-Cola garden боғи;

  • Миробод туманидаги Фурқат номидаги боғ;

  • Мирзо Улуғбек туманидаги Central park;

  • Сергели марказий боғи;

  • Олмазор туманидаги Беруний майдони;

  • Учтепа туманидаги «Эко Сеул» боғи;

  • Чилонзор туманидаги Ғафур Ғулом номидаги боғ;

  • Юнусобод туманидаги Ўзекспомарказ майдони;

  • Шайхонтоҳур туманидаги «Наврўз» боғи;

  • Яшнобод туманидаги «Ашхобод» боғи;

  • Янгиҳаёт туманидаги Green park;

  • Яккасарой туманидаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси биноси олдидаги майдон.

Байрам томошалари соат 18:00 дан сўнг бошланади.