Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги маълум қилишича, йил бошидан бери пойтахтда 2 мингдан ортиқ ноқонуний чиқинди ташлаш ҳолатлари қайд этилган.
Қолдирган чиқиндилари учун туман инспекторлари жами 995 миллион сўмлик жарима солди. Қоидабузарликларнинг кўп қисми жисмоний шахслар томонидан содир этилган. Юридик шахсларга атиги 25 та жарима белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра, чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш ёки тўкиш учун фуқароларга 1 миллион сўм жарима солиш мумкин. Бир йил ичида такроран қоидабузарлик содир этилса, жарима миқдори оширилади.
Ноқонуний чиқиндихоналарни ташкил этганлик учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган.