Янгийўл тумани аҳолиси Mobiuz мобил оператори антеннасини ўрнатишга қарши шикоят берганини Расул Кушербаев маълум қилди.
Маҳаллий аҳолининг айтишича, Mobiuz компанияси Н.Д. исмли фуқаро билан ҳамкорликда қўшниларнинг розилигисиз ҳовлида катта ҳажмли мобил алоқа антеннасини ўрнатишни бошлаган.
«Миттитуман аҳолиси норозилик билдириб, шикоят ёзди ва барчамиз маҳалла раиси Б.Султонов ҳамда профилактика инспектори О.Ҳошимов номига ариза йўллаб, имзо йиғдик», — дейилади Кушербаевга юборилган мурожаатда.
Бироқ туман ҳокими О.К.Атауллаев ва туман прокурори Ф.Ю.Бобораҳимов бу масаланинг маҳаллий даражада ҳал этилишига шубҳа қилиб, Тошкент вилояти прокуратураси ва Президент порталига мурожаат қилган. Аммо ҳозирга қадар жавоб олинмаган.
Маълум бўлишича, Mobiuz компанияси норозиликларга қарамай қурилишни давом эттирмоқда.