Япониялик актёр ва бошловчи Кейсуке Минами Ўзбекистоннинг Япониядаги туризм элчиси этиб тайинланди.
Кейсуке Минами 1985 йилда Токио шаҳрида туғилган. Япониянинг машҳур Васеда университети битирувчиси. Бир қанча япон кино ва сериалларида бош ролларни ижро этган. Япониянинг энг машҳур сайёҳлик кўрсатуви — «Asada! Namadesu tabi sarada»нинг асосий бошловчиларидан бири сифатида фаолият олиб бормоқда.
Ташриф якунлари бўйича тайёрланган Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятига бағишланган 5 қисмли кўрсатув япон томошабинлари орасида ҳам жуда катта қизиқишга сабаб бўлди.
Шунингдек, у «Жаҳон тарихий мероси» мастер сертификатига эга бўлиб, «Жаҳон мероси академияси» (World Heritage Academ) лектори сифатида ишлайди.
Кейсуке Минами Япония жамоатчилиги орасида мамлакатнинг туризм салоҳияти ва Ўзбекистон сайёҳлик брендини тарғиб қилиш, сайёҳлик лойиҳаларини амалга ошириш, дастурлар тайёрлаш ва оммавий ахборот воситаларида тегишли мақолаларни чоп этишга кўмаклашади.