Ўзбекистон Паралимпия ўйинларида дастлабки икки медални қўлга киритди

O‘zbekiston

Ўзбекистон терма жамоаси Паралимпия ўйинларида иккита медаль қўлга киритди. Спортчилар сузиш ва пара-таэквондо бўйича муваффақиятга эришди.

Фото: Paralympic.uz

Ўзбекистон делегацияси Париждаги ёзги Паралимпия ўйинларининг илк совринлари — кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди.

100 метрга баттерфлай усулида сузиш бўйича С13 тоифасида иштирок этган Муслима Одилова терма жамоамизга бронза медалини келтирди. Спортчи учинчи ўринни эгаллади.

Пара-таэквондо бўйича аёллар ўртасида -47 кг вазн тоифасида иштирок этган Зиёдахон Исоқова Паралимпия ўйинларининг кумуш медали совриндори бўлди. Перулик Леонор Каррансага қарши кечган финал жанги натижаларига кўра ўзбекистонлик спортчи кумуш медаль билан тақдирланди.

Париждаги Паралимпия ўйинлари расман 28 август куни очилди ва 8 сентябрда якунланади.

Mavzuga oid materiallar