30-31 августда кундузи ҳаво ҳарорати +31…+35 даража атрофида, жанубий ҳудудларда +37 даражагача кўтарилади.

1 сентябрдан бошлаб республика бўйлаб ҳарорат аста-секин пасая бошлайди ва 2-3-центябр кунлари +28…+31 даража атрофида бўлади. Тунда ҳарорат +13…+15 даражагача тушади.

Нисбатан салқин ҳаво оқими баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайган шамол билан кузатилади, айрим ҳудудларда эса чанг-тўзонли изғирин бўлиши мумкин.

Тошкент шаҳрида:

30-31 август ва 1-3 сентябрь кунлари асосан очиқ об-ҳаво кузатилади. Шамол тезлиги 3-8 м/с, 1-2 сентябрда 10-14 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат тунда асосан +15…+18 даража, 3 сентябрда +13…+15 даража, кундузи 30-31 август ва 1 сентябрда +30…+34 даража, 2-3-центябрда +28…+30 даража бўлади.