Бўстонлиқ туманида Чорвоқнинг хушманзара соҳилида ташкил этилган Республика инклюзив IT оромгоҳи якунланди.
Беш кун давомида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан келган 160 нафар қизиқувчан бола веб-сайтлар яратиш, иловалар ишлаб чиқиш, тиббиётда 3D моделлаштириш, қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун учувчисиз учиш аппаратларини лойиҳалашда аэродинамика тамойилларини чуқур ўрганган.
3000 дан ортиқ ўқувчилар DotNet, Но Coding, Frontend, Python, Flutter, Web Design каби йўналишлар бўйича онлайн тарзда машғулотларда иштирок этган.
Оромгоҳнинг ёпилиш кунида Zamin фонди васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева ёш иқтидорларни қўллаб-қувватлаш учун ташриф буюрди.
Ўзбекистон биринчи хоними ёшларга ўз қобилиятларини янада ривожлантиришни ва танлаган касбларида муваффақиятли мутахассис бўлишларини тилади.