Рақобатни ривожлантириш қўмитаси Universalbank рекламасидаги қоидабузарликларни аниқлади ва банкка жарима солди.
Маълум бўлишича, рекламада «Сармоя 25» омонатининг йиллик 25 фоизлик ставкаси кўрсатилган, аммо банкнинг расмий сайтида омонат муддати 18 ой бўлганда 22 фоизлик ставка таклиф этилган. Бундан ташқари, рекламада депозитнинг минимал миқдори кўрсатилмаган.
Қўмита Universalbankʼка нисбатан «Реклама тўғрисида»ги ва «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги моддалар бўйича иш қўзғатиб, жарима солди. Шунингдек, идора банкка қоидабузарликларни бартараф этиш ва келгусида уларга йўл қўймаслик бўйича кўрсатма берди.