Элбек Султонов Франция пойтахти Парижда бўлиб ўтган Паралимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритди.
Эркаклар ўртасида Ф12 классида ядро улоқтириш бўйича мусобақада ўзбекистонлик пара енгил атлетикачи Элбек Султонов 16,45 метр натижа билан янги шахсий рекорд ўрнатди. Бу Ўзбекистонга учинчи олтин медаль келтирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Париждаги Паралимпия ўйинларида узунликка сакраш баҳсларида иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчи Асила Мирзаёрова янги рекорд ўрнатганди. Аввалги энг яхши натижа 1996 йилда қайд этилган испаниялик спортчига тегишли эди.