Трамп хориждаги урушни тўхтатиб, Россия билан дўстлашишга ваъда берди

Dunyo

АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп Россия билан яхши муносабатлар ўрнатиш кераклигини айтди. Республикачи, шунингдек, у ва унинг жамоаси хорижда тўхтовсиз урушларга чек қўйиш ниятида эканини қўшимча қилди.

Фото: AP / Evan Vucci

Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп Россия билан яхши муносабатлар ўрнатиш керак, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда у Пенсилваниядаги тарафдорлари олдида сўзлаган, деб хабар бермоқда «Коммерсантъ».

«Россия билан келишиш яхши, ёмон эмас. Бу ақлли қарор», — деди жаноб Трамп (ТАССдан иқтибос).

АҚШнинг собиқ президенти, шунингдек, у ва унинг жамоаси хорижда тўхтовсиз урушларга чек қўйиш ниятида эканини айтди. Улар чегаралар хавфсизлиги учун курашади, шунингдек, ҳукуматдаги коррупцияга қарши курашади ва сўз эркинлигини тиклайди.

АҚШ президенти сайлови 5 ноябрь куни бўлиб ўтади. Демократик партиядан президентлик лавозимига АҚШнинг амалдаги вице-президенти Камала Ҳаррис даъвогарлик қилади. Унинг рақиби республикачи Дональд Трамп бўлади.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.