Мактабларда кетма-кет таълим тизими, жумладан «Ҳуқуқ синфлари» жорий этилади. Ушбу тизимнинг мақсади ҳуқуқ фанларини чуқур ўрганиш орқали малакали юридик кадрлар тайёрлашдан иборат.
«Ҳуқуқ синфларида»да ўқувчилар «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фанини оддий дарсларга қараганда чуқурроқ ўрганади. Бундан ташқари, юридик амалиёт ходимлари иштирокида улар учун дарсдан ташқари тадбирлар ўтказилади.
«Ҳуқуқ» фани ўқитувчилари Адлия вазирлигининг махсус электрон платформаси орқали узлуксиз малака ошириб, услубий ёрдам олади.
Ўқувчилар ўртасида ҳуқуқшунослик олимпиадаси, ўқитувчилар ўртасида эса «Энг яхши ҳуқуқ ўқитувчиси» номинацияси бўйича танлов ўтказилади.
Ҳуқуқий билимларни мустақил ўрганиш учун ўқув қўлланмалар, видеороликлар, компьютер ўйинлари ва мобил иловалар каби турли кўргазмали материаллардан фойдаланилади.
«Ҳуқуқ синфлари»га «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фанига қизиқиш билдирган 8-синф ўқувчилари танлаб олинади. Улар мактаб ўқув кенгаши тавсиясига асосан директор буйруғи билан ушбу синфларга ўтказилади.
Академик лицейларнинг «мактаб-лицей-техникум-университет» узлуксиз таълим тизими асосида академик лицейларни муваффақиятли тугатган ўқувчилар тест синовларисиз тўғридан-тўғри юридик техникумларга қабул қилинади.