Сўнгги беш ой ичида Афғонистоннинг шимолий Бадахшон вилоятида беш ёшгача бўлган камида 26 нафар бола очлик ва тўйиб овқатланмаслик оқибатида вафот этгани ҳақида «Синьхуа» агентлиги шифохона манбасига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Шу давр мобайнида Бадахшондаги шифохонага беш ёшгача бўлган 365 нафар бола ётқизилган. Улардан 26 нафари очликдан вафот этган, дея хабар қилди пайшанба куни Афғонистоннинг Tolo News нашри маҳаллий шифокор Абдул Малик Рофийга асосланиб.
20 мартдан буён 2696 нафар бола шифохонага ётқизилган.
Шифокорлар очлик ҳолатларининг кўпайишини бир қатор омиллар, жумладан, тўйимли озиқ-овқат етишмаслиги, сифатсиз тиббий хизматлар, қашшоқлик ва камбағал ҳудудларда тиббиёт муассасаларидан фойдаланиш имконияти чекланганлиги билан изоҳлайди.
Ёрдам ташкилотларининг маълумотларига кўра, бутун Афғонистон бўйлаб беш ёшгача бўлган қарийб 2,9 миллион бола озиқ-овқат танқислигидан азият чекмоқда ёки очлик хавфи остида қолмоқда.