Тошкент вилоятида Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи 107 ёшли Саида Казакбаева «Шуҳрат» медали билан тақдирланди.
Президент қарорига кўра, 100 ёшга тўлган шахслар «Шуҳрат» медали билан тақдирланади. Бу рўйхатга Саида Казакбаева ҳам кирди.
Мукофотни унга шахсан Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев топширди. У аёлни Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллиги билан табриклаб, унга сиҳат-саломатлик ва тинчлик тилади.