Бобур Омонов Париждаги Паралимпия ўйинларида янги рекорд ўрнатди.
Ҳамюрти Ф41 синфидаги ядрони итариш дастурида иштирок этди. Омонов 14,32 метр натижа кўрсатиб, Токио Паралимпиадасида қайд этган рекордини янгилади.
Эслатиб ўтамиз, Бобур Омонов икки карра Паралимпия чемпиони бўлди. Бунгача у Японияда бўлиб ўтган Паралимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритганди.
Ҳозирда миллий делегация жамғармасида олтита олтин, тўртта кумуш ва учта бронза медали бор.