Россия Федерациясининг Нижний Новгород вилоятида 1 сентябрь куни йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Натижада саккиз нафар йўловчи ҳалок бўлди, уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари эканлиги ИИВ Минтақавий бошқармаси матбуот хизмати томонидан маълум қилинди.
М-12 «Шарқ» автомагистралининг 375-километрида Hyundai Grand Starex ҳайдовчиси (Тожикистон фуқароси) Москва томон ҳаракатланаётганди. Эркак минивенни бошқаришни эплай олмай, йўл четидаги тўсиққа урилди ва машина ағдарилиб кетди.
Минивенда Россия Федерациясида қонуний асосда бўлган 11 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган. ЙТҲ оқибатида 8 нафар йўловчи ҳаёт билан чиқишмовчи тан жароҳатлари олди. Ҳайдовчи ва яна уч нафар йўловчи тиббиёт муассасасига етказилди.
Ушбу ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 264-моддаси 5-қисми (эҳтиётсизлик оқибатида икки ёки ундан ортиқ шахснинг ўлимига сабаб бўлган ҳаракат) бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов ишлари олиб борилмоқда.