Тошкент такси нархи арзонлиги бўйича 14-ўринда қайд этилди

O‘zbekiston

2024 йил август ойида Тошкентда таксининг ўртача нархи ҳар километр учун 0,30 долларни ташкил этди. Ўзбекистон пойтахти энг арзон тарифли шаҳарлар орасида 14-ўринни эгаллади. Энг қиммат такси Швейцариянинг Цюрих шаҳрида қайд этилган.

Sputnik / Антон Курилкин

Numbeo маълумотларига кўра, 2024 йил август ойида Тошкентда такси йўлкира нархи бир километр учун 0,30 долларни ташкил этган. Тошкент 96 та мамлакат иштирок этган ушбу хизматнинг арзонлиги бўйича жаҳон рейтингида 14-ўринни эгаллади.

МДҲ шаҳарлари орасида энг юқори такси тарифи Олмаотада қайд этилган — бир километр учун 0,68 доллар (дунёда 179 та шаҳар ичида 63-ўрин). Қозоғистон пойтахти Нурсултонда йўлкира нархи 0,42 доллар (жаҳон рейтингида 39-ўрин), Москва ва Санкт-Петербургда эса мос равишда 0,44 ва 0,55 долларни ташкил этди.

МДҲ шаҳарлари орасида энг паст тарифлар Новосибирскда (0,22 доллар), Бишкекда (0,29 доллар) ва Киевда (0,29 доллар) қайд этилган.

Умуман олганда, дунёда энг арзон такси йўлкираси Ҳиндистоннинг Сурат шаҳрида (бир километр учун 0,18 доллар), энг қиммати эса Швейцариянинг Сюрих шаҳрида (4,46 доллар) экан.

Mavzuga oid materiallar