Meteonova хизматининг маълумотларига кўра, 3 сентябрь куни Тошкентда ультрабинафша нурланишнинг юқори даражаси кутилмоқда.
Саккиз баллик кўрсаткич соат 12:00-13:00 оралиғида кузатилади. Соат 14:00 дан кейин пасайиш кутилмоқда.
Хизмат мутахассислари амал қилиш лозим бўлган бир нечта маслаҳатларни беришди:
соат 12:00 дан 14:00 гача қуёшга чиқмасликка ҳаракат қилиш;
соя-салқин жойларда бўлиш;
ёпиқ кийим кийиш;
кўз, юз ва бўйинни қуёшдан ҳимоя қиладиган кенг соябонли шляпа кийиш;
кўзни бутунлай қоплайдиган қуёшдан ҳимояловчи кўзойнак тақиш;
қуёшдан ҳимояловчи экран ва соябонлардан фойдаланиш;
қуёш уришидан сақланиш.