Қирғизистонда собиқ депутат «Салим бойвачча» УЖГ раҳбари билан алоқада бўлгани учун ушланди

Ўзбекистон

Қирғизистонда Сузоқ туманининг собиқ депутати «Салим бойвачча» лақаби билан танилган ўзбекистонлик криминал авторитет Салим Абдувалиев билан алоқада бўлгани учун қўлга олинди.

Сузоқ тумани собиқ депутати криминал авторитет Салим Абдувалиев билан алоқаси туфайли ДХХга олиб келингани ҳақида ДХХ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Илгари ижтимоий тармоқларда собиқ депутатнинг ўзбекистонлик жиноий обрўга эга Салим Абдувалиев (Салим бойвачча) билан тушган сурати тарқалган эди.

ДХХ ходимлари гумонланувчини ушлаб, профилактик суҳбат ўтказишди. Сузоқ туманида истиқомат қилувчи фуқаро «жиноий ғоядан» воз кечиб, «давлат ривожланишининг ижобий тенденциялари ва Қирғизистоннинг белгиланган сиёсий йўналишини қўллаб-қувватлаётгани»ни таъкидлади.

Идоранинг маълум қилишича, 2023 йил декабрь ойида Сузоқ қишлоқ кенгаши депутати сифатида олиб келинган фуқаро ер участкалари билан боғлиқ фирибгарликларга алоқадорлигини тасдиқловчи далилларни йўқ қилиш мақсадида Сузоқ қишлоқ ҳокимияти биносига ўт қўйишда айбдор деб топилиб, 100 минг сўм жаримага тортилган.

Тергов давомида у 6 млн сом миқдорида зарарни қоплаган бўлиб, бу маблағлар ёниб кетган қишлоқ ҳокимияти биносини таъмирлашга йўналтирилган.

Мавзуга оид материаллар