Таҳририят 3 сентябрь куни ўзбекистонликлар энг кўп ташриф буюрадиган шаҳарларга Тошкентдан энг қиммат ва арзон авиачипталар рўйхатини тайёрлади.

Тошкент-Москва:

Uzbekistan Airways сайтидан олинган маълумотларга кўра, Тошкент-Москва (Домодедово) йўналишидаги энг арзон чипта нархи 8 кг қўл юки билан тахминан 2,85 миллион сўмни ташкил этади.

Энг қиммат чипта нархи эса 5,4 миллион сўм.

Тошкент-Дубай:

Тошкент-Дубай (Dubai International (DXB)) йўналишидаги энг арзон чипта нархи 7 кг қўл юки ва 40 кг багаж билан тахминан 3,5 миллион сўм.

Тошкент-Истанбул:

Тошкент-Истанбул (янги аэропорт, IST) йўналиши бўйича энг арзон чипта нархи 8 кг қўл юки ва 35 кг багаж билан тахминан 2,79 миллион сўм.

Энг қиммат чипта нархи 6,3 миллион сўм.

Тошкент-Боку:

Тошкент-Боку йўналиши бўйича (Олмаота, ALA-Ҳайдар Алиев, GYD орқали) энг арзон чипта нархи 8 кг қўл юки билан тахминан 6,51 миллион сўм. Қўл юки билан – 8 кг.

Энг қиммат чипта нархи 10,9 миллион сўм.

Шунингдек, Тошкент-Ар-Риёд, Тошкент-Шарм-эль-Шейх йўналишлари бўйича энг қиммат ва арзон чипталар статистикаси aviasales.uz сайтида.

Тошкент-Ар-Риёд:

Тошкент-Ар-Риёд (Дубай, DXB-Қирол Холид, RUH орқали) йўналиши бўйича энг арзон чипта нархи 7 кг қўл юки ва 25 кг багаж билан тахминан 6,73 миллион сўм. Қўл юки — 7 кг ва багаж — 25 кг.

Энг қиммат чипта нархи 8,17 миллион сўм.

Тошкент-Шарм-эль-Шейх:

Тошкент-Шарм-эль-Шейх йўналиши бўйича (Истанбул Янги Аэропорт, IST-Қоҳира, CAI-Офира, SSH орқали) чипта нархи тахминан 7,65 миллион сўм.

Чипта нархлари куннинг вақтига қараб ўзгариши мумкин. Таҳририят тахминий суммаларни келтирди.