Тошкентнинг икки туманида ичимлик суви ўчирилади

O‘zbekiston

Сув қувурларидаги таъмирлаш-профилактика ишлари ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш муносабати билан Бектемир ва Юнусобод туманларининг айрим ҳудудларида ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади.

«Тошкент шаҳар сув таъминоти» матбуот хизмати хабар беришича, Тошкентнинг Бектемир ва Юнусобод туманларида ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Илгари хабар қилинганидек, пойтахтда сув қувурлари ва сув тармоқларида таъмирлаш-профилактика ишлари ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш муносабати билан бир ой давомида совуқ сув таъминотининг ўчирилиши кутилмоқда.

Шу сабабли 5 сентябрь куни соат 9:00 дан 6 сентябрь куни соат 21:00 гача қуйидаги ҳудудларда сув бўлмайди:

Бектемир тумани: «Миришкор», «Роҳат», «Мажнунтол», «Зилола», «Иқбол», «Чашма», «Йиқ ота», «Абай», «Гулбоғ», «Ҳусайн Бойқаро», «Бектемир», «Олтинтопган», «Соҳил», «Мусаффо» маҳаллалари, тумандаги «Водник» қозонхонаси.

Юнусобод тумани: «Исломобод», «Ҳасанбой», «Шарқ ҳақиқати» маҳаллалари.

Бир ой давомида ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатиладиган манзиллар рўйхати билан ҳавола орқали танишиб чиқиш мумкин.

Mavzuga oid materiallar