Ўзбекистон ва Қозоғистон сунъий йўлдошларни биргаликда учириш ниятида

Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Қозоғистон сунъий йўлдошларни космосга учиришда ҳамкорлик қилишга келишиб олди. Томонлар бу икки мамлакат космик технологияларини ривожлантиришда муҳим қадам бўлишини таъкидлади.

Ўзбекистон ва Қозоғистон биргаликда космик сунъий йўлдошларни учиради. Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Рақамли инклюзия ва трансформация бўйича Осиё-Тинч океани конференцияси доирасидаги учрашув якунлари бўйича 2024 йил охиригача тайёр бўладиган сунъий йўлдошларни учириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

«Биз сунъий йўлдошлар гуруҳини юбориш имкониятини кўриб чиқмоқдамиз, бу мамлакатларимизнинг космик технологияларини ривожлантиришда олдинга ташланган муҳим қадам бўлади», — дейилади вазирлик хабарида.

Қайд этилишича, биринчи синов парвози 2025 йил охирида, иккинчиси 2026 йил октябрда, учинчиси эса 2027 йил октябрда амалга оширилиши режалаштирилган. Шу билан бирга, «Байтерек» КМКни ишга тушириш 2028 йилга режалаштирилган.

Космос билан боғлиқ масалалардан ташқари, томонлар рақамли кўникмаларни ўргатиш ва инновацияларни жорий этиш бўйича минтақавий ҳамкорликни ҳам муҳокама қилди. Ушбу мулоқот 2022 йил май ойида бошланган кенг кўламли ҳамкорлик дастурининг бир қисмидир.

Мавзуга оид материаллар