Trend.az манбаларига кўра, Озарбайжон ва Ўзбекистон паромларни биргаликда ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.
Таъкидланишича, паромлар Ўзбекистон эҳтиёжлари учун тақдим этилади. Лойиҳани молиялаштириш ҳажми 150 миллион АҚШ долларини ташкил этади.
Манбанинг таъкидлашича, транспорт ва транзит соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш учун бир қатор бошқа аниқ чора-тадбирлар ҳам ишлаб чиқилмоқда. Хусусан, омбор инфратузилмасини биргаликда қуриш, Транскаспий йўналиши бўйича юк ташишларни ривожлантириш учун қўшма корхона ташкил этиш ва бошқа лойиҳалар кўзда тутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 22 август куни Тошкентда Ўзбекистон-Озарбайжон бизнес-форуми бўлиб ўтди. Музокаралар якунида 2 миллиард долларлик лойиҳалар портфели шакллантирилди.