Тошкентда яна нафас олиш қийинлашди: ҳаво ифлосланиши меъёрдан деярли тўққиз баравар ёмонлашди

O‘zbekiston

Тошкентда ҳавода PM 2,5 зарарли майда заррачалар концентрацияси ЖССТ тавсия этган кўрсаткичлардан деярли тўққиз баравар юқори. Шаҳардаги ҳаво нафас йўллари касалликлари бор одамлар учун хавфли.

Тошкент ҳавосида PM 2,5 майда заррачалар миқдори соат 10:40 ҳолатига кўра 42 мкг/м³ ни ташкил этди. Бу ЖССТ тавсия этган ўртача йиллик кўрсаткичлардан деярли 9 баравар юқори.

Сезгир гуруҳлар учун очиқ ҳавода жисмоний фаолликни камайтириш, хоналардаги деразаларни ёпиш ва ҳаво тозалагичлардан фойдаланиш, шунингдек, кўчада ниқоб тақиш тавсия этилади.

Пойтахт ҳаво сифати бўйича IQ Air (Энг ифлосланган йирик шаҳарлар жонли рейтинги) салбий рейтингида 20-ўринни эгаллади. Бу ўтган ўн кунликдаги 25-ўриндан юқорилашни англатади.

Mavzuga oid materiallar