Бекободда вафот этган ходимнинг оиласига Давлат меҳнат инспекцияси томонидан товон пули тўлаб берилди, деб хабар қилди Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги матбуот хизмати.
2023 йил 12 март куни «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Бекобод шаҳар энергия таъминоти ташкилоти ходими иш жойида бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этган. Ташкилот марҳумнинг оиласига 340 миллион сўм компенсация тўлаши керак эди, аммо бу амалга ошмади.
Давлат меҳнат инспекциясининг аралашуви қурбоннинг оиласи фойдасига моддий товон пули ундиришда ёрдам берди.
Эслатиб ўтамиз, Давлат меҳнат инспекциясига жорий йилнинг апрель ойидан буён Абдусамад Абдукаримов раҳбарлик қилмоқда. Янги лавозимга тайинлангунга қадар Абдусамад Абдукаримов вазирликнинг юридик бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди. Абдукаримов янги лавозимда Баҳоржон Қаҳҳоров ўрнини эгаллади.