Linkin Park етти йиллик танаффусдан сўнг саҳнага қайтишини эълон қилди. Бу ҳақда жамоа сайтида, шунингдек, уларнинг Instagram саҳифасида хабар берилган.
Гуруҳ аъзолари янги вокалчи Эмили Армстронгни тақдим этишди, у илгари Лос-Анджелесдаги Dead Sara хард-рок жамоасида чиқиш қилган.
Бу жамоа таркибидаги ягона алмаштириш эмас — илгари доимий барабанчи Роб Бурдон ўрнига продюсер Колин Бриттейн келди. Майк Шиноданинг сўзларига кўра, Бурдон аллақачон гуруҳдан узоқлашган ва бирлашишда иштирок этишни хоҳламаган.
15 ноябрь куни янгиланган таркиб альбом чиқаришни ваъда қилади.
Мусиқачилар аллақачон «The Emptiness Machine» номли биринчи синглини чиқарди. Ҳозир гуруҳ олти кунлик «иссиқ» гастролга йўл олди. Linkin Park Лос-Анджелес, Нью-Йорк, Гамбург, Лондон, Сеул ва Боготеда чиқиш қилади. «From Zerо» деб номланган янги альбом 15 ноябрь куни чиқади.
Linkin Park вокалчи ва гуруҳ раҳбари Честер Беннингтоннинг вафоти муносабати билан етти йил давомида ижод музлаб музлаб қолди.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 20 июль куни Беннингтон Калифорниядаги қароргоҳида ўлик ҳолда топилганди. Унинг ўлими ҳақидаги хабар нафақат бутун дунёдаги мухлисларни, балки мусиқачининг оила аъзолари ва яқинларини ҳам ҳайратда қолдирди. Беннингтон вафот этган куни гуруҳдошлари фотосессия уюштиришмоқчи, бир ҳафтадан кейин эса навбатдаги гастролга чиқишмоқчи эди.
Унинг олти нафар фарзанди қолган.
Беннингтоннинг ўлими ўша йилнинг 18 майида ўз жонига қасд қилган Soundgarden и Audioslave фронтмени Крис Корнеллнинг туғилган кунига тўғри келди. Корнелл ва Беннингтон дўст эди. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, иккала хонанда ҳам ўзини осиб ўлдирган.
Linkin Park жамоаси 1996 йилда ташкил этилган. 20 йиллик фаолияти давомида у 70 миллиондан ортиқ нусхада еттита студиявий альбомини чиқарди ва жуда машҳур бўлди. Linkin Park 2017 йилда ижрочи вафот этганидан сўнг тарқалиб кетганди.