Германиянинг Lufthansa авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни тиклаши мумкин

O‘zbekiston

Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси Манфред Хутерер билан учрашди. Вазирлик раҳбари 20 йилдан кўпроқ вақт олдин йўловчилар оқимининг пасайиши туфайли Тошкентга парвозларни тўхтатган Lufthansa авиакомпанияси парвозлари тез орада тикланишига умид билдирди.

Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси Манфред Хутерер билан учрашди, деб хабар бермоқда Транспорт вазирлиги.

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги самарали ҳамкорлик натижасида эришилган ютуқлар ва истиқболдаги режалар муҳокама қилинди. Шунингдек, томонлар транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш билан боғлиқ қатор масалаларни муҳокама қилдилар.

Махкамов Германиянинг Rhenus, Deutsche Bahn, DB Engineering & Consulting, DB Schenker транспорт компаниялари билан кенг кўламли ҳамкорлик ривожланаётганини таъкидлади.

Хусусан, Транспорт вазири 20 йилдан кўпроқ вақт олдин йўловчи оқимининг пасайиши туфайли Тошкентга парвозларни тўхтатган Lufthansa авиакомпанияси парвозлари тез орада тикланишига умид билдирди.

Шунингдек, Илҳом Маҳкамов янги тайинланган элчига юксак ва масъулиятли лавозимда муваффақиятлар тилаб, транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга розилик билдирди.

Mavzuga oid materiallar