CNN телеканали асирга тушган украиналик ҳарбийларнинг ўлдирилиши ҳақида аввал маълум бўлмаган видеоларни эълон қилди.
Кадрларда ҳарбийлар чиқишади ва гандираклаб чанг босган йўлнинг ўртасига, кейин қўлларини бошларига қўйиб тиз чўкишади. Бир неча сония ўтгач, украиналик дрон кадрларида улар юзтубан, қимирламай ётганини ва чанг ёнма-ён кўтарилаётганини кўриш мумкин.
Маълум қилинишича, август ойи охирида Украинанинг шарқидаги Покровск шаҳри яқинидаги жанглар пайтида суратга олинган эксклюзив CNN видеоси окоплари босиб олинганидан кейин асирга тушган уч украиналикнинг Россия қўшинлари томонидан қатл этилишини намойиш этади.
CNN маълумотларига кўра, иккинчи видео май ойида Запорожье вилоятининг Работино туманида суратга олинган. Ушбу кадрларда украиналик ҳарбийларнинг юзтубан ётганини кўриш мумкин, шундан сўнг, музокаралар тафсилотларига кўра, «Турк» чақирув белгиси бўлган россиялик ҳарбий «Малой» чақирув белгиси бўлган ҳарбийга уларни отишни буюради.
Украина ҳарбий разведкаси манбалари ноябрь ойидан бери CNN телеканалига 15 та ҳолат рўйхатини тақдим этди, уларнинг аксарияти дронлардан олинган видео ва аудио ёзувлар билан тасдиқланган бўлиб, уларда таслим бўлган украиналик ҳарбийлар руслар томонидан фронт чизиғида ўлдирилганлиги айтилади.
Украина бош прокурорининг CNN телеканалига маълум қилишича, унинг идораси уруш бошланганидан бери 62 нафар украиналик ҳарбий ҳалок бўлган 28 та шундай воқеани тергов қилмоқда.