Толиббой Йўлдошев Паралимпия чемпиони бўлди

O‘zbekiston

Толиббой Йўлдошев Ф37 классидаги диск улоқтириш бўйича Паралимпия ўйинлари чемпиони бўлди. Унинг натижаси 57,28 метрни ташкил этди. Бу терма жамоа жамғарган тўққизинчи олтиндир.

Ўзбекистон терма жамоаси вакили Толиббой Йўлдошев Париждаги Паралимпия ўйинларининг олтин медалини қўлга киритди.

Паралимпия бўйича эркаклар ўртасида F37 классидаги диск улоқтириш (координацияси бузилган спортчилар) мусобақасида ҳамюртимиз Толиббой Йўлдошев делегациямиз жамғармаларини 57,28 метр натижа билан яна бир олтин медаль билан бойитди.

Ўзбекистон 9 та олтин, 6 та кумуш ва 5 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 11-ўринни эгаллаб турибди.

Mavzuga oid materiallar