Ўзбекистон Паралимпия ўйинларининг 10-олтин медалини қўлга киритди

O‘zbekiston

Ўзбекистонлик спортчи Нурхон Қурбонова найза улоқтириш бўйича янги жаҳон рекордини ўрнатди ва Паралимпия олтин медалини қўлга киритди. Ҳозирда Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси 24 та медалга эгалик қилмоқда.

Фото: Paralympic.uz

F54 тоифасидаги найза улоқтириш мусобақасининг финал босқичида ўзбекистонлик спортчи Нурхон Қурбонова ажойиб натижа кўрсатиб, янги жаҳон рекордини ўрнатди. У найзани 21,12 метр масофага отди.

Бу унинг аввалги жаҳон рекордини — 20,73 метрни ортда қолдирди, у бу йил Японияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ўрнатган.

Нурхон Қурбонова 2020 йилги Паралимпия ўйинларининг кумуш ва бронза медали соҳибаси.

Ҳозирда Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси 24 та медални қўлга киритди: 10 та олтин, 8 та кумуш ва 6 та бронза.

Mavzuga oid materiallar