15 ёшли Шаҳина Йигиталиева таянч-ҳаракат аппарати шикастланган спортчилар ўртасида найза улоқтириш бўйича кумуш медални қўлга киритди (F46 класс). Унинг натижаси 43,12 метрни ташкил этди.
Шунингдек, J2 тоифасидаги парасюдачилар ўртасидаги финал беллашувида 57 килограммгача бўлган вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Кумуш Хўжаева япониялик спортчига имкониятни бой бериб, кумуш медални қўлга киритди.
Ўзбекистонлик яна бир спортчи, J2 (-73 кг) тоифасида иштирок этаётган парадзюдочи Учқун Қуронбоев 2024 йилги Паралимпия ўйинларида бронза медалини қўлга киритди.
Айни пайтда Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси 23 та медалга эга: 9 та олтин, 8 та кумуш ва 6 та бронза.
Хабар эълон қилинган пайтда Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида 12-ўринни эгаллаб турибди.