Россиядаги омборлардан бирида ўзбекистонлик тигель прессга тиқилиб ҳалок бўлди

O‘zbekiston

Россияда Ўзбекистон фуқароси эҳтиётсизлик оқибатида омбордаги тигель прессга кириб кетди. У олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этди.

Ўзбекистон фуқароси эҳтиётсизлик натижасида Санкт-Петербург омборидаги тигель прессга тортилди. У олган жароҳатлари оқибатида ҳодиса жойида вафот этгани ҳақида 78.ru хабар бермоқда.

Фожиали ҳодиса 6 сентябрь куни тахминан соат 10:00 да Санкт-Петербургнинг Коломяжский проспектида жойлашган «Ленинград шимолий заводи» АЖ мулкдори ижарага олган омборхонада юз берди.

Тергов-тезкор гуруҳи воқеа жойига етиб келди ва марҳумнинг жасадини ўлим сабабини аниқлаш учун морга жўнатди.

78.ru маълумотларига кўра, ўзбекистонлик фуқаро миграция ҳисобида турмаган ва расмий равишда ишга жойлашмаган эди.

Россия Федерацияси Тергов қўмитаси ушбу ҳолат юзасидан текширув ўтказмоқда, «Ишларни олиб боришда хавфсизлик қоидаларини бузиш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.