Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Остонага жўнаб кетди

O‘zbekiston

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Остона шаҳрига жўнаб кетди. Давлатимиз раҳбари бешинчи Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этади.

Шавкат Мирзиёев 8 сентябрь куни амалий ташриф билан Остона шаҳрига жўнаб кетди.

Қозоғистон пойтахтида у ЮНEСКОнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган этник спорт турлари бўйича бешинчи Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этади.

Спорт тадбирида 90 га яқин давлатдан 2000 дан ортиқ спортчилар, шу жумладан Ўзбекистон жамоаси иштирок этиши кутилмоқда.

Mavzuga oid materiallar