Туркия фирибгарликда айбланган аёлни Ўзбекистонга депортация қилди
Туркия ҳукумати фирибгарликда гумон қилинаётган Ўзбекистон фуқароси Шаҳноза Раҳматовани депортация қилди. Дипкорпус унинг ҳаракатларидан жабр кўрган ўзбекистонликларни бош консулхона ёки Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилишга чақирди.
Туркия ҳукумати фирибгарликда гумон қилинаётган Ўзбекистон фуқароси Шаҳноза Раҳматовани депортация қилди, деб хабар берди Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси.
Дипломатия ўз ҳаракатларидан жабр кўрган ўзбекистонликларни бош консулхона ёки Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилишга чақирди.
Жорий йилнинг август ойида фирибгарликда гумон қилинган Барно Иноятова Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинган эди. Икки давлат ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида у Истанбулда қўлга олинган.