Санкт-Петербургда қаровсиз қолган 14 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

O‘zbekiston

Санкт-Петербургдан ота-онаси ва қонуний вакилларидан ажралган, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 14 нафар вояга етмаган ўзбекистонлик Ўзбекистонга қайтарилди.

Санкт-Петербургдан ота-онаси ва қонуний вакилларидан ажралган, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 14 нафар вояга етмаган ўзбекистонлик Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда «Дунё» хабар бермоқда.

Болалар Бош консулхона вакиллари томонидан Ўзбекистон Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда ҳамда Санкт-Петербургдаги Вояга етмаганларни вақтинча парваришлаш ва ҳомийлик муассасаси масъул ходимлари томонидан ватанга жўнатилди.

Аксарият болаларнинг ота-оналари илгари мамлакатда бўлиш тартибини бузгани учун Россиядан депортация қилинган.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.