Ўзбекистонда BYD ҳетчбекининг сотуви бошланди, унинг нархи Хитойдагига қараганда деярли икки баробар юқори

O‘zbekiston

Ўзбекистонда BYD Seagull электромобилининг сотуви бошланди. Расмий дистрибюторлардан автомобилни 208,3 миллион сўмга сотиб олиш мумкин, норасмий дилерлар эса уни арзонроқ нархда — 14 минг долларга сотмоқда.

Хитой автомобиль ишлаб чиқарувчисининг матбуот хизмати хабар беришича, Ўзбекистонда BYD Seagull электромобилининг сотуви бошланди.

Хетчбекнинг нархи 208,3 миллион сўмдан (Марказий банк курси бўйича 16,4 минг доллар) бошланади. Электромобил нархи Хитойдагига қараганда анча қиммат, у ерда энг оддий комплектациянинг нархи 9,7 минг доллар (69,8 минг юань)дан бошланади.

Маҳаллий онлайн-эълон платформалари Автоэълон ва OLXʼда BYD Seagull ҳетчбеки 180 миллион сўмдан (тахминан 14 минг доллар) сотилмоқда.

Расмий ва норасмий сотувчилар ўртасидаги нарх фарқи бир нечта омиллар билан боғлиқ. Сабаблар орасида кафолат ва хизмат кўрсатиш, маҳаллий иқлим шароитларига мослашиш, руслаштириш, иловадан фойдаланиш имконияти, овозли ёрдамчи, бепул йўл ёрдами ва бошқа хусусиятлар мавжуд.

Бошқа томондан, расмий дилерлар ва BYD ишлаб чиқарувчиси Ўзбекистонда божхона ва солиқ имтиёзларига эга бўлишди. Бу нархлар ўртасидаги фарқни камайтиришга хизмат қилиши керак эди, аммо бу содир бўлмади. Шунга қарамай, BYD яқинда Ўзбекистонда логистика оптималлаштирилгач ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш фаоллашгандан сўнг, автомобиль нархлари жорий йил охири ёки келгуси йил бошида пасайиши мумкинлигини ваъда қилган эди. Шунингдек, компания турли чегирмали акциялар орқали мижозларни жалб қилишни режалаштирмоқда.

BYD Seagull Flying — бу электр шаҳар ҳетчбеки бўлиб, бозордаги энг арзон электромобиллардан бири ҳисобланади. У экологик тозалик, замонавий дизайн ва илғор технологияларни ўзида мужассам этган. Автомобиль бир маромда ва шовқинсиз ҳаракатланишни таъминлайдиган кучли электр двигатель билан жиҳозланган бўлиб, бу атмосферага зарарли моддалар чиқишини камайтиради.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.