Мудофаа вазирлиги қарорига кўра, Ўзбекистонда контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни танлаш тартиби ўзгартирилди.
Эндиликда қуйидагилар ҳарбий хизматга саралашда иштирок этишлари мумкин:
18 ёшдан 30 ёшгача бўлган шахслар;
40 ёшгача бўлган собиқ «контрактчилар»;
40 ёшгача бўлган резерв ва захирадаги офицерлар.
Шунингдек, ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ёки олий маълумотга эга бўлган шахслар.
Эркак номзодлар Қуролли Кучларда муддатли хизматни ўтаган ёки сафарбарлик чақируви резервидаги хизматчи ёхуд олий ўқув юртларининг «ҳарбий кафедралари»да ўқишни тамомлаган бўлиши шарт.
Шунга кўра, айрим имтиёзли шартлар ўзгартирилди. Илгари республика ва халқаро спорт мусобақалари ғолиблари учун чақирув тартиби соддалаштирилган эди: спортчиларга тиббий кўрикдан ўтиш кифоя. Ушбу имтиёз ғалабадан кейин 5 йил давомида амал қилган, муддати 3 йилга қисқартирилган.